06:00 / 05.02.2024
237

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди
"Алания" ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев фаолиятини ижара асосида Фарғонанинг "Нефтчи" клубида давом эттиради. Ижара битими 1 йилга мўлжалланган.

"Бугун клуб раҳбарияти навбатдаги трансферни амалга оширди. Россиянинг "Алания" футбол клубига тегишли ёш иқтидорли ҳужумчи Хусайн Норчаев ижара асосида бир йиллик шартномага имзо чекди.

Маълумот ўрнида, Хусайн Норчаев ўтган мавсумда Россия биринчи дивизионида жами 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди. Шунингдек, футболчи Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сафида шу кунгача кўплаб расмий ва ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Шу билан бирга футболчи миллий терма жамоамизга ҳам номзод ҳисобланади.

Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Хусайн Норчаевга фарғоналиклар сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, "Нефтчи" шарафини муносиб ҳисса қўшишидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз", — дейилади клуб хабарида.

"Нефтчи" матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон чемпионатига қайтди