Мезбон Қатар билан кечган ўйинда омад рақибга кулиб боқди. Мазкур учрашув борасида Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Қатар ютишимиз керак бўлган жамоа эди. Иккинчи бўлимни томоша қилдим. Ҳужумлар уюштирдик, вазиятлар яратдик. Бу мағлубиятга ўзлари айбдор, бошқа ҳеч ким эмас. Қатар таркибида 1-2 нафар футболчини ҳисобга олмаганда жиддий хавф туғдирадиган футболчилар йўқ эди.
Ҳужумчисиз ўйнаш? Буни бош мураббийдан сўраш керак. Менинг фикрим ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Албатта ўз фикрларим бор. Яхшиси ўзимда қолгани маъқул.
2011 йилги Қатарга қарши ўйин билан кечагини солиштиришдан маъно йўқ. Унда бошқа бошқа даражадаги жамоалар тўқнашган. Шунчаки ҳар бир ўйинга яхши тайёрланиш ва тўғри ўйнаш керак", - дейди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”