11:32 / 05.02.2024
1 461

Макка шаҳрига келин бўлган Суғдиёна Азимова: “Бундай гўзал бахтни кутмаган эдим”

Макка шаҳрига келин бўлган Суғдиёна Азимова: “Бундай гўзал бахтни кутмаган эдим”
Фото: Instagram
“Қайсаргинам” фильми билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса ва стилист Суғдиёна Азимова Instagram саҳифасига Умра сафарига борганда бир инсон билан танишиб, оила қургани ҳақида пост жойлаганди. “Дарё” мухбири Наргиза Муродова Макка шаҳрида яшаётган Суғдиёна Азимова билан боғланди ва мухлисларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олди.

— Суғдиёна, айни кунларда нималар билан бандсиз? Кундалик ҳаётингиз ва ҳозирги қизиқишларингиз ҳақида маълумот бера оласизми?
— Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, барча мусулмонларнинг орзуси бўлган Макка шаҳрида ибодат билан машғулмиз. Бу шаҳар менга янгилик бўлгани учун уни ўрганиш билан бандман. Қолаверса, умра зиёратчиларига кўмаклашувчи хизматни йўлга қўйганмиз. Бундан кўзланган мақсад юртдошларимиз ибодатида ҳамроҳлик қилиб Аллоҳ ризолигини қозониш.

— Хорижга турмушга чиқиш ва ўша ерда яшаш аввалдан режангизда бормиди?
— Пайғамбаримиз айтганларидек: “Қаламлар кўтарилган ва саҳифалар қуриган”. Қадаримизнинг энг гўзал саҳифаси.

— Ҳаммаси тасодифан ва кутилмаганда бўлди дея оласизми? Умуман турмуш ўртоғингиз билан қандай танишдингиз?
— Инсон ўз жанозаси қачонлигини билмаганидек, мен ҳам узоқ кутилган лекин бу қадар чиройли орзу-ҳавасли даражасидаги турмушни кутмагандим. Аллоҳ сабр қилувчиларни яхши кўради. Шундай экан Аллоҳ ўз уйида мени суйган бандасига омонат қилиб берди. Ҳаммаси кутилмаганда содир бўлди.

Фото: Instagram
— “Қайсаргинам 3” фильми сценарийси тайёр бўлган экан, яна санъатни давом эттиришингиз мумкинми?
— Ҳар бир ҳолат ўз вақтида чиройли бўлгани яхши. Энди ҳаётим фақат оилам учун.

— Оила қургач дунёқарашингиз қанчалик ўзгарди?
— Ўзгаргани йўқ, шунчаки оилалиман ва бошимда хўжайиним бор!

— Масалан менга, дунёқарашингиз ўзгаргани яққол сезилди, аввалги ҳаётингизни эслаганда нималардан афсусланяпсиз?
— Афсусланадиган иш ҳам қилмаганман ва аввалги ҳаётимни эсламайман. Қадаримга розиман, гуноҳларим учун тавбадаман.

Фото: Instagram
— Турмуш ўртоғингиз санъатингизга қандай муносабат билдирди, суратга тушган фильмларингизни кўрдиларми?
— У инсон муносабат билдирмасидан аввал қатъий қарорга келганман. Қароримга турмуш ўртоғим ҳурмат билан қарайди.

— Инсон бир муҳитдан бошқасига тушганда депрессия, ҳеч бўлмаганда, ўзидан кўнгли тўлмаслик ҳолатлари кузатилиши мумкин. Буни қандай енгяпсиз?
— Саволингиз мени жуда ҳайрон қолдирди?! Менимча, Маккада яшаб депрессияга тушиш мумкин эмас.

— Араб аёлларидан нималарни ўргандингиз?
— Бу мамлакатда турли хил миллатдаги муслималар бор. Тўғрисини айтаман, ўрганадиган ҳамма нарсалар ўзимизнинг ўзбек аёлларимизда мужассам. Ибо, ҳаё, одоб-ахлоқ, гўзал тарбия, илм ва ҳоказо.

— Тошкентга қайтиш ниятингиз борми? Умуман келажагингизни қандай тасаввур этяпсиз, касб нуқтайи назаридан ҳам?
— Ҳа албатта, Ватанни севмоқ иймондандир. Аммо, маълум муддат шу ерда қолмоқчиман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Макка шаҳрига келин бўлган Суғдиёна Азимова: “Бундай гўзал бахтни кутмаган эдим”