Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги баҳсдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида корейслар бош мураббийи Юрген Клинсманн иштирок этди.
"Ярим финалга ҳам етиб келдик. Бу турнирни энг юқори натижа билан тугатишни мақсад қилганмиз. Иордания терма жамоасини ярим финалга чиққани билан табриклайман. Биз гуруҳда ўзаро тўқнаш келгандик. Энди яна тўқнаш келмоқдамиз, бу гуруҳимиз қанчалик кучли эканини англатади. Финалга тайёрмиз. Кайфиятимиз зўр, футболчилар барчасига тайёр. Қийин ўйин бўлиши кафолатланган.
Ҳа, Европада энг катта ютуқларни қўлга киритганман, лекин ҳаёт кейинги мақсадларни кўзлашдан иборат. Корея Республикасини бошқараётганимдан фахрланаман. Осиёда ҳам ўз номимни қолдиришни мақсад қилганман. Осиё кубогини қўлга киритишимиз керак. Бу мусобақанинг ҳар бир лаҳзасидан баҳра оляпман.
Ўзига бўлган ишонч ва олдинги қадам қўйиш ҳозирги паллада энг муҳими. Мусобақанинг олдинги босқичлари ўтиб кетди. Энди бунинг аҳамияти йўқ. Ярим финалга 100% шаймиз. Керак бўлса ярим финалда яна 120 дақиқа футбол ўйнашга тайёрмиз. Пенальтилар сериясига ҳам. Финал ҳақида ўйлашга эса ҳали эрта. Бор эътиборимиз ярим финал ўйинида.
Ўтказиб юборилган голлар, олдинги қониқарсиз натижаларимиз ўтмишда қолган. Бошидан тарих ёзамиз. Агар сиз Корея Республикаси 8 та гол ўтказгани сабаб мусобақада ғолиб бўла олмайди деб ўйлаётган бўлсангиз адашасиз. Биз буни майдонда исботлаймиз. Келинг, ижобий нарсалар ҳақида гаплашамиз. Биз кўп гол ўтказган бўлсак, унданда кўпроқ голлар урдик.
Мусобақанинг бошида ҳаммаси қийин бўлади. Мослашиб олиш ҳар бир жамоага ноқулайлик туғдиради. Ярим финалгача бўлган вақт давомида биз Осиё кубогига тўлиқ кўникиб олди. Аргентина қандай қилиб Жаҳон чемпиони бўлганини эслашимиз кифоя. Бу бутун бир жараён. Бизда ўзимизга бўлган ишонч шаклланиб бўлди. Саудия Арабистони ва Австралияга қарши ўйинда нима бўлганини кўрдингиз. Барчаси руҳиятга боғлиқ. Мақсадимиз чемпионлик, ортга йўл йўқ", - дейди Юрген Клинсманн. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”