23:40 / 05.02.2024
448

Отабек Жўраев: "Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ"

Отабек Жўраев: "Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ"
Спорт телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев телеграмда пост қолдирди.

"Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сўнгги чорак финалдан деярли икки кун ўтди. Стресс қўйиб юборди, ҳиссиётлар жойига тушди. Энди иштирокимиз ҳақида ўз фикрларим билан ўртоқлашсам бўлади.

Аммо, бундан олдин менга энг муҳим бўлган нарсага эътиборимни қаратмоқчиман. Ўша ўйиндаги пенальтини назарда тутмоқдаман.

Авваламбор (!) мен мусулмонман. Алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиб бу дунёни тарк этиш насиб этсин. Амин. Ва шу жойда мен нотўғри иш қилдим. Эҳтимол, бирор инсонни, биродаримнинг дилини оғритдим.

Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ. Мана энди ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.

Фурсатдан фойдаланиб биродарларимга, диндошларимга мурожаат қилмоқчиман. Шайтон бизни ҳар куни, ҳар дақиқа, ҳар сония васваса қилади. Тўғри йўлдан адашмайлик. Бир-биримизга ёрдам берайлик ва қўллаб-қувватлайлик. Зафармуродни, қолганларни ҳам поддержка қилайлик

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
", - деб ёзади Отабек Жўраев телеграмдаги ўз каналида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отабек Жўраев: "Зафармурод билан алоқага чиқдим. Узр сўрадим. Масала ёпилди. Қиёматга қолмади. Алҳамдулиллаҳ"