06:00 / 07.02.2024
157

Фрэнсис Нганну: "Мен унинг жонини оламан"

Фрэнсис Нганну: "Мен унинг жонини оламан"
Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну навбатдаги рақиби, бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуага хабар қолдирди.

"Ҳеч қачон ҳеч қачон деманг - имконсиз нарса йўқ. Биз хозир Энтони Жошуанинг қанчалик кучли эканлигини билмаймиз. Унинг мени мағлуб этишга кучи борлигига ишонмасам ҳам, жангда хаммасини билиб оламиз. Мен унинг жонини оламан", - деб Нганну сўзларини келтирмоқда GB News.

Эслатиб ўтамиз, Энтони Жошуа ва Фрэнсис Нганну ўртасидаги қарама-қаршилик 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказилади. Фрэнсис учун бўлажак жанг унинг профессионал боксдаги иккинчи жанги бўлади. Биринчи жангида у Тайсон Фьюрига очколар бўйича ютқазган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фрэнсис Нганну: "Мен унинг жонини оламан"