Қатардаги Осиё чемпионатида юқори даражада ўйнаб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги етакчиси сифатида ўзини кўрсата олган Аббосбек Файзуллаевга Европанинг кучли лигалари жамоаларидан қизиқиш бўлиши кутилаётган эди.
Таниқли футбол агенти Антон Смирнов ўзбек футболчиси ёшлар терма жамоасида ўйнаган даврдан буён “Бавария” нишонида эканини ва Мюнхен клуби скаутлари Файзуллаевга ҳозир ҳам қизиқиш билдириб, уни кузатишаётганини ўз ижтимоий тармоқларида эълон қилди.
Бу масалага Аббосбек Файзуллаев атрофидаги мутахассислар ҳам ўз муносабатини билдирмоқда. Хусусан, бир неча ўзбекистонлик чарм тўп усталари манфаатини ҳимо қилаётган ProSports Management компаниясининг Осиё футболи бўйича лойиҳаларига раҳбарлик қилаётган таниқли мутахассис Қаҳҳор Мўминов Файзуллаевнинг агенти сифатида бу масалага ойдинлик киритди.
- Аббосбек Файзуллаевни кўп клубларнинг скаутлари кузатиб боряпти, унга кўпчилик қизиқиш билдиряпти. Ҳозирча, “Бавария”нинг қизиқиши ҳақида бизга ҳеч нарса маълум эмас.
Айни пайтда энг муҳими – бироз ҳордиқ чиқариб, мавсумга пухта тайёрланиш учун ЦСКА сафига қайтиш керак, - деди Қаҳҳор Мўминов.
Аббосбек Файзуллаевнинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ҳам шогирдига “Бавария”нинг қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар бўйича ўз фикрларини айтди.
- Европа клубларининг селекция бўлимлари вакиллари Аббосбек Файзуллаевга эътибор қаратишаётгани ҳақидаги хабарлар мени жуда хурсанд қилади. Тушунишимча, Файзуллаевни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ҳам жалб қилишади. Бу ўзини кўрсатиши учун яна бир имконият.
Ҳозир ЦСКА Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда, Аббос жамоага қачон бориб қўшилишини билмайман.
“Бавария” – топ-клуб. Агар Аббос ўз устида ишлашдан тўхтамаса, катта клублар Файзуллаевга қизиқиш билдиришда давом этади, деб ҳисоблайман.
Аббоснинг характерида шундай хусусият бор, у қаерда бўлса ҳам энг зўри бўлишга ҳаракат қилади. Унда алоҳида ажралиб туриш ёки бошқаларинг фонида ўзини кўрсатиш истаги йўқ, лекин яхши томони – доим зўр бўлиш ҳаракатида.
Бу йигитда аниқ мақсад бор ва унга эришиш йўлида ҳаракат қилмоқда, - деди Дмитрий Ан.
Аббосбек Файзуллаев “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. ЦСКА ўтган йилнинг августида истеъдодли ҳужумкор футболчини ўз сафига қўшиб олди. Бу трансфер тошкентликларга 500 минг евро келтирди.
Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубоги доирасида жами 18 та учрашув ўтказган Аббосбек Файзуллаев иккита гол урди ва тўққизта ассист қайд этди. Айни пайтда унинг трансфер суммаси 4 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Осиё кубогида муваффақиятли қатнашиб, бешта ўйинда иккита гол ва битта ассист муаллифи бўлган 20 ёшли ҳужумкор футболчининг трансфер суммаси янада ошиши кутиляпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”