Бугун “Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов” номидаги Қашқадарё вилоят Академик-драма театрида “Насаф” жамоасига тантанали равишда Суперлига-2023 кумуш медаллари топширилди.
"Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов сўзга чиқиб, вилоят аҳлини ўтган мавсумда жамоа томонидан қўлга киритилган ютуқлар билан табриклади ва Қашқадарё халқи анчадан буён севимли жамоасининг Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишни орзу қилаётгани ва жорий йилда ушбу орзуни ушалишига бор кучи билан ҳаракат қилишимиз кераклигини таъкидлаб ўтди. Жамоа олдидаги мақсад ва вазифаларни бажариш учун вилоят раҳбарияти ҳар қандай ёрдамни аямаслигини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра клуб президенти, “Шўртан газ-кимё мажмуаси” бош директори Шуҳрат Асланов сўзга чиқиб, “Насаф” футбол клуби ўтган мавсумда катта ҳажмдаги ишни амалга оширганини ва жамоа бу билан тўхтаб қолмаслигини қайд этди. Жамоа совринлардан ташқари аёллар футболи, футзал, турли ёшдаги кичик терма жамоалар ҳамда Ўзбекистон Миллий терма жамоасига ҳам футболчиларни етказиб берадиган катта механизмга айланганини эътироф этди. Клуб президенти жамоанинг шу даражага етиши учун хизмат қилган барча ишчи-ходимлар, мухлислар, вилоят раҳбарияти ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Жамоа номидан сўзга чиққан бош мураббий Рўзиқул Бердиев йил давомида “Насаф”ни қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди ва янги мавсумда жамоа олдига қўйилаётган мақсад йўлида бирлашиб, вилоят аҳли узоқ кутган чемпионлик учун курашишга ваъда берди.
Шундан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Виктор Да Силва, Зоран Марушич, Темур Чогадзе, Игорь Голбан, Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдихолиқов ва Зафар Сафаевлар мухлисларга таништирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”