Кеча турли интернет тармоғида Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевга "Бавария" қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар чиқди. Биз бу хабар борасида қандай фикрда эканини билиш мақсадида Германияда ишлаётган ҳамкасбларимизга мурожаат қилдик.
Франк Линкеш - "Бавария" клубига ихтисослашган немис журналисти (Kicker нашри):
- Бу мен учун кутилмаган янгилик, чунки бу футболчи ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. 100% ҳеч нарсани истисно қилмайман, "Бавария" бозорда жуда фаол. Клуб барча ёш, иқтидорли футболчиларни билади ва уларни кузатади. Назарий жиҳатдан трансферни инкор этиб бўлмайди, аммо "Бавария" ҳозир бор эътиборини таянч ярим ҳимоячи топишга қаратган. Улар бундай футболчини Испания ёки Франциядан қидиришмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, "Бавария" кўпинча Европада машҳур бўлган футболчиларни сотиб олади.
Мирон Гойхман - Германияда яшовчи русийзабон журналист (кўплаб сайтлар, жумладан Championat.asia билан ҳамкорлик қилади):
- ОАВда "Бавария"нинг Файзуллаевга қизиқиши ҳақида пайдо бўлган маълумотлар кўпроқ ушбу шубҳасиз иқтидорли футболчига қўшимча қизиқиш уйғотиш учун қилинган ишга ўхшайди. Германиядан мен таниган кўпчилик журналистлар бу хабарни табассум билан кутиб олишди. Агар "Бавария" бу футболчига ҳақиқатан ҳам қизиққан бўлса ҳам, ҳозир бу трансфер имконсиз. "Бавария" ҳозирги вазиятда Россиянинг ҳеч бир клуби билан ҳеч қандай келишувга эриша олмаслиги аниқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”