Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов Россия нашрларидан бирига берган интервьюсида футболчиларимизнинг Қатар мезбонлик қилган Осиё кубогидаги ўйинига муносабат билдирди.
Маълумки, Жаъфар Ирисметов футболчилик даврида Москванинг “Спартак” клубида ўйнаган ва шунинг учун ҳам россиялик журналистлар ундан кўп фикр сўраб туради.
— Жамоа юлдузларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг иштирокини қандай баҳолайсиз?
— Учта учрашувни ўз даражасида ўтказа олди. Лекин ҳужум марказида ўйнатишганида бироз йўқолиб қолди. Тўғрисини айтсам, ундан кўпроғини кутгандим.
Балки, босим кучли бўлгандир. Шу сабаб ўзини йўқотиб қўйгандир. Ўйлашимча, мураббийлар штаби унга жуда кам эркинлик берди. Уни аниқ бир позицияга боғлаб бўлмайди. Мен Файзуллаев янада ёрқинроқ ўйнай олади, деб ҳисоблайман. Умуман олганда, биринчи катта турнирдаги иштироки ёмон эмас.
Менинг назаримда терма жамоада энг зўр ўйинчилар Одил Ҳамробеков ва Азиз Турғунбоев бўлди. Одил у қадар кўзга ташлангани йўқ, лекин жуда катта ҳажмдаги қора ишларни айнан у амалга оширди. Ҳар иккиси ҳам кучли лигаларда ўйнашга қодир.
— Аббосни келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштираётган Европа клублари бор, деган туйғу борми?
— Файзуллаевга ҳозирнинг ўзида таклифлар бор, деб ўйлайман. Туркияда қизиқиш бўлаётганини айтишди. Аббос қисқа фурсатда ЦСКА етакчисига айланди. Ёзда кучлироқ лигага ўтиши мумкин, деб ҳисоблайман.
Россия унга бошқа кучли лигага ўтиш учун трамплин бўлиб хизмат қилади. Яқин келажакда Файзуллаев терма жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатардаги Осиё чемпионатида ўз салоҳиятини кўрсата олди.
Гуруҳ босқичида Ҳиндистонни мағлуб этиб, Сурия ва Австралия билан дуранг ўйнаган терма жамоамиз мағлубиятсиз нимчорак финалга чиқди. Футболчиларимиз тарихда илк бор австралияликлар дарвозасини ишғол қилишни уддалади.
Чорак финал йўлланмаси учун ўтказилган баҳсда Аббосбек Файзуллаевнинг голи терма жамоамизга таиландликлар устидан 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди.
Кейинги босқичда футболчиларимиз амалдаги чемпион ва мусобақа мезбони Қатарга тўқнаш келди. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида омад қатарликлар томонида бўлди.
Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогида терма жамоа етакчиси сифатида гавдаланди. 20 ёшли футболчи иккита гол ва битта ассист қайд этди.
Энди легионеримиз 14 февралдан ЦСКАнинг хорижий ўқув-машғулот йиғинига қўшилади ва мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди