156
Осиё Кубоги-2023. Қатар учта пенальти эвазига Иорданияни мағлуб этди ва Осиё чемпионига айланди
Осиё кубоги-2023 финалида мезбон ва амалдаги чемпион Қатар турнир кашфиётига айланган Иорданияга қарши майдонга тушди.
«Лусаил» стадионида турнир финалларидаги мухлислар ташрифи рекорди – 86 492 томошабин қаршисида ўтган ҳал қилувчи баҳсда хитойлик ҳакам томонидан белгиланган учта пеналти бош соврин тақдирини ҳал қилди.
Финал билан бирга турнир қаҳрамонига айланган Акром Афиф 22, 73 ва 90+5-дақиқада пеналтилардан уч марта фойдаланиб, Қатарга турнирдаги кетма-кет иккинчи чемпионликни келтирди – 3:1.
Шу билан бирга Афиф ҳет-триги эвазига тўпурарлар рўйхатида Айманни (6та гол) ортда қолдириб, 8та гол билан мусобақанинг энг яхши голеадорига айланди.
Қайд этиш жоиз, Қатар бу турнирда фақатгина Ўзбекистон миллий жамоасини чоракфинал ўйинида мағлуб эта олмади ва пеналтилар сериясидаги ғалаба эвазига яримфиналга чиққанди.
Осиё кубоги-2023. Финал
Қатар – Иордания - 3:1
Голлар: Акром Афиф 22 пеналтидан, 73 пеналтидан, 90+5 пеналтидан – Ан-Наймат 67.
Қатар: 22.Машал Баршам, 3.Ал Маҳди Али Мухтор (16.Буалем Хухи, 81), 4.Муҳаммад Ваъд Ал Баяти, 5.Тариқ Салмон, 9.Юсуф Абдуризақ (17.Исмоил Муҳаммад, 63), 10.Ҳасан Ал Ҳайдос (6.Абдул Азиз Ҳатим, 53), 11.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 19.Алмоез Али, 20.Аҳмад Фатҳи Абдулла, 24.Жассим Жобир Абдусаллам (8.Али Асад, 53).
Иордания: 1.Язид Абулайла, 3.Абдуллаҳ Насиб, 5.Язан Ал Араб, 8.Нур Ал Дин, 9.Али Олван, 10.Муса Ат-Тамари, 11.Язан Ан-Наймат, 13.Маҳмуд Ал Марди (18.Салоҳ Ратиб, 80), 17.Салим Ал Ажалин, 21.Низар Ар-Рашдан, 23.Эҳсон Ҳаддад.
Огоҳлантиришлар: А.Олван 18, С.Ал Ажалин 45+7, Я.Ал Наймат 86, Я.Абулайла 90+4 - А.Асад 90+9, М.Баршам 90+16 “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди