date 23:14 / 10.02.2024
views 193

Осиё кубоги. Қатарлик Акром Афиф тўпурар бўлди

Осиё кубоги. Қатарлик Акром Афиф тўпурар бўлди
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубоги ўз якунига етди. Турнир финалида Иордания ва Қатар терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда мезбонлар 1:3 ҳисобида зафар қучиб, кетма-кет иккинчи бор Осиё кубогида зафар қучди.

Мусобақа тўпурари Қатар етакчиси Акром Афиф бўлди. У 7 ўйин ўтказиб, 8 та гол урди. Иккинчи ўринда ироқлик Айман Ҳуссайн ҳисобида 6 та гол бор. Япониялик Аясэ Уэда ва иорданиялик Язан аль-Найматлар 4 тадан голни ўз номига ёздириб қўйди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт