date 06:30 / 11.02.2024
views 169

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этди

Нодирбек Абдусатторов Германиядаги турнирда Магнус Карлсенни мағлуб этди
Германияда Фишер номидаги Freestyle Chess G.O.A.T Challenge шахмат турнири ўз якунига етди.

Ушбу турнида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда. Нодирбек 8 та тур якунига кўра, 5,5 очко жамғарди ва мусобақанинг саралаш босқичи ғолибига айланди.

У сўнгги турда Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

Абдусатторов мусобақа давомида Алиризо Фиружа, Магнус Карлсен, Гукеш ва Динг Лиренни мағлуб этган бўлса, Винсенс Кеймер, Фабиано Каруана, Левон Аронян билан дуранг ўйнади.

Энди у асосий баҳсларни 1-ўрин сифатида бошлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт