233
Рўзиқул Бердиев: "Йигитларимиз ўйинга шай ва ижобий натижа учун бор маҳоратларини ишга солишади"
ОЧЛ 1/8 финали доирасидаги "Насаф" – "Ал Айн" (БАА) учрашувидан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов қатнашишди.
"Ҳаммага салом. Сизлар билан мавсум олдидан кўришиб турганимиздан мамнунмиз. Эртанги ўйинга келсак, икки жамоа ҳам танаффус даврида эди. Ўйлайманки, эртага юқори темпли ўйин бўлмайди. Сабаби жамоалар танаффусда эканликлари боис ушбу ўйинни узоқ кутишди. Шунга қарамай, тактик ва курашларга бой баҳс гувоҳи бўламиз. Йигитларимиз ўйинга шай ва ижобий натижа учун бор маҳоратларини ишга солишади. Ҳар бир ўйиндаги натижа жуда муҳим. Шунинг учун кейинги босқични кўзлаган ҳолда ўйнаймиз", – деди Бердиев.
"Ҳаммага салом. Эртага қизиқарли учрашув бўлади. Биз тайёрмиз ва ўз уйимиздаги ўйинга фақат ғалаба учун майдонга тушамиз", – деди Неъматов.
- "Ал Айн" билан бундан 8 йил олдин учрашгандик. Ўша йил билан таққослаб, жамоанинг бугунги ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- "Ал Айн" билан ўйинларимизни яхши эслайман, лекин бунга анча бўлди. "Ал Айн"да ҳам, бизда ҳам кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Менимча, уларда ўша пайтдаги таркибдан ҳеч ким қолмаган. Ўйлайманки, эртанги ўйин олдингиларидан фарқ қилади. Биз мухлисларимиз фахрланадиган ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришишимиз керак.
- Сизнинг бир хусусиятингизни ҳурмат қиламиз. Одатда ҳар бир ўйин олдидан рақибни обдон ўрганасиз, лекин бу сафар сизда имконият кам бўлди...
- Эртанги рақибимиз 9 февралда Кубок учрашувини ўтказди. Бу баҳсни чуқур ўрганиб чиқдик ва йигитларга маълумотларни улашдик. Бундан ташқари, жамоанинг чемпионат ва ОЧЛдаги ўйинларини кўрсатиб, кучли ва кучсиз томонларини кўрсатдик. Бу йигитлар тўлиқ ахборотга эга бўлишлари учун қилинадиган доимги жараён.
"Ал Айн"ни кузатиб, шунга амин бўлдикки, бу жамоа ҳужумкор ўйнайди ва ҳужум қилишни яхши кўради. Таркибидаги 4 нафар маҳаллий футболчиси ОЧЛда қатнашмайди, бу дегани жамоада кўплаб легионерлар бор ва танлов юқори. Уларда 15 нафарга яқин легионер бор. Айрим сайтларда ёзилганидек, айрим футболчилари келмайди. Бироқ уларнинг ўрнини тўлдирадиган футболчилари мавжуд. Бу информациялар биз учун муҳим.
- Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси ўз фалсафасига эга. Кўплаб янги футболчиларни таркибга қўшиб олдингиз. Улар "Насаф" фалсафасига қанчалик мослашишди?
- Эртанги учрашувда жамоамизга таклиф қилинган айрим футболчилар майдонда ҳаракат қилишади. Бу кўпроқ қандай тактика танлашимизга боғлиқ. Биз бу трансферларни бутун мавсум учун амалга оширдик. Ҳар қандай футболчи 1 ой ичида жамоага мослашиб кетмайди. Ўйлайманки, бу футболчилар ишончимизни оқлайди. Биз муаммоли позицияларимиз учун савияли футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилдик. Таклиф этилган футболчилар яхши савиядаги футболчилар, аммо меҳнат қилмасдан ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Биз меҳнат қилишдан тўхтамасдан, бир мақсад йўлида бирлашишимиз керак. Тактик ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлсак, ўзимиз кутган натижага етишамиз.
- Одатда жисмоний ҳолатдан кўра руҳий ҳолатни маромига келтириш қийин бўлади. Сиздан Зафармурод Абдирахматов ҳақида сўрамоқчиман. У ўша пенальтидан кейин қандай ҳолатда бўлиб турибди? Эртанги ўйинда унга ишонч билдириладими?
- Зафармурод Абдирахматов кучли характерга эга футболчи. Биз уни болалигидан биламиз. У доимо ўзини кўрсата олган. Ҳар бир футболчида бундай ҳолат учрайди. Футболчилар, мураббийлар ва унинг яқинлари унга ёрдам беришга уринишмоқда. Зафармурод бу вазиятдан чиқиб кета олади, ҳозирги ҳолати буни кўрсатиб турибди. Фақат эртанги учрашувда ким тушиши ҳақида аниқ ахборот беролмайман, аммо у таркибда бўлиши мумкин. Зафармурод терма жамоадан бетоб ҳолда келгани учун 4-5 кун машғулотларда иштирок этмади. Вазиятга ва тактикага қараб иш тутамиз.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Сиз миллий терма жамоа таркибидан қайтиб келдингиз. Ҳозирги ҳолатингиз қанақа? "Ал Айн" таркибидаги стандартларни бажарадиган қайси футболчиларни кузатиб, хулоса чиқардингиз?
- Биз мураббийлар билан биргаликда рақибларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик. Стандарт ҳолатларни ҳам кўриб чиқдик, яхши ўргандик деган умиддаман.
- Абдувоҳид Неъматовга савол. Ҳужумлар пайтида деярли майдон марказигача келиб турасиз. Рўзиқул Бердиев айтганидек, эртага тажрибали футболчиларга қарши ўйнаймиз. Сизда устимдан ошириб қўйса, гол ўтказиб юбораман, деган ҳадик бўлмайдими ёки бу мураббийларнинг кўрсатмасими?
- Мураббийнинг кўрсатмаси бўлиши ҳам мумкин. Агар мен қўрққанимда, дарвозада турмаган бўлардим. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди