Сон учун сўнгги имкониятлардан бири сифатида қаралган Осиё кубогида Жанубий Корея ярим финалгача етиб борди. Нимчорак финалда Саудия Арабистонини, чорак финалда эса Австралияни иродали тарзда мағлуб қилган Юрген Клинсман шогирдлари 1/2 босқичида Иорданияга таслим бўлди. Учрашувда кореяликлар фақатгина ҳисобда эмас, балки ҳар томонлама мағлубиятга учради. Жамоанинг бундай бўш ўйин кўрсатишига сабаб бўлувчи айрим маълумотлар пайдо бўлмоқда.
Кореянинг бир нечта нашрлари хабар беришича, Жанубий Корея футболчилари ҳар ўйин олдидан ички муҳитни яхшилаш мақсадида бирга овқатланишган. Иорданияга қарши баҳсдан бир кун олдин Ли Канг Ин ва айрим ёш футболчилар эртароқ тамадди қилиб олишган ва ўша хонада теннис ўйнашаётган пайтда бошқа футболчилар таомланишни бошлаган. Шу вақтда ёши катта футболчилар Ли ва унинг дўстларига халақит беришаётгани ва теннис ўйнашни тўхтатишларини сўрашган.
Аммо футболчилар теннис ўйнашни бас қилмайди. Шу вақтда ўйинчилар орасида келишмовчилик юз беради. Баъзи манбалар бу жараёнда Сон Хён Мин фаол иштирок этгани ва қўлини шикастлаб олганини, шундан сўнг мураббийдан Канг Инни асосий таркибдан олинишини сўрагани таъкидланмоқда, лекин буни рад қилаётганлар ҳам йўқ эмас. Сон футболчиларни ажратаётган пайтда бармоқлари жароҳатланган, дея хабар беради бошқа нашрлар.
Клинсманн барибир ПСЖ вингерини бошланғич таркибдан олмади. Шунингдек, у мазкур баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди. Умуман Канг Ин чемпионат давомида фақатгина Саудия Арабистонига қарши ўйинда заҳирага олинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади