
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. Манкунианликлар АПЛда икки турда 6 очко жамғаришган.
- Менимча ҳозирги «МЮ» билан охирги икки-уч йилдаги «МЮ» ўртасидаги фарқ кўриниб турибди. Жамоа анча кучайди ва бошқача ўйин намойиш қилмоқда. Бу ҳолат ҳатто мухлисларнинг ҳолатидан ҳам кўриниб турибди. Шундай экан, ҳозир ишларимиз жойида.
Албатта биз очко йўқотамиз, аммо қанча кеч йўқотсак, шунча яхши. Мавсум бошиданоқ очко йўқотишга тушиб кетсанг, кейин бошқаларни қувишга тўғри келади. Яхшиси ютқазмаган маъқул. Аммо ҳозир энг муҳими - ўйинимизни яхшилаш.
Менимча биз бу ишни уддаламоқдамиз. Балки ҳозирча ўйинимизни беқиёс деб атаб бўлмас, аммо умид қиламанки, у шундай бўлади, - дейди Моуриньо.
Манба: www.fut.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар