14:27 / 16.02.2024
181

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсман истеъфога чиқарилди

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсман истеъфога чиқарилди
Жанубий Корея терма жамоаси 60 ёшли германиялик Юрген Клинсманни ўз лавозимидан озод этди. KFA президенти Чунг Монг Гюнинг айтишича, Клинсманнинг фаолияти кутилган даражада бўлмаган.

Бош мураббий Клинсманн миллий терма жамоада ўз етакчилигини намойиш эта олмади, жумладан, ўйин бошқаруви, ўйинчиларни бошқариш ва ўз ишига муносабатида кўп хатолар қилди”,—деди Чунг журналистларга.

Ушбу хабар эълон қилинишидан олдин Клинсманн Instagram’даги постида жамоа ўйинчилари, ходимлари ва мухлисларига самимий миннатдорчилик билдирди.

Осиё Кубоги ярим финалигача, сўнгги 12 ой давомида 13 ўйинда мағлубиятсиз “саёҳатимизда” қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат”,—деди у.

Клинсманн 2023 йилда Жанубий Корея бош мураббийлигига тайинланиб, жамоаси билан Осиё Кубоги ярим финалигача етиб борди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клинсман истеъфога чиқарилди