«Динамо» Суперлига янги мавсуми олдидан легионерлар бўйича трансфер ишларини якунлаганини маълум қилади.
«Динамо»нинг Туркиядаги йиғинида мураббийлар кўригида иштирок этган Журани Франсиско Феррейра ёки қисқача Ратиньо тахаллусли бразилиялик таянч яримҳимоячиси Самарқанд клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. 27 ёшли Ратиньо «Динамо»нинг «Актобе» (3:1) ва «Динамо Тблиси»га (1:0) қарши ўйинларида гол уриш билан бирга мураббийларда илиқ таассурот қолдирди.
Ратиньо ҳозиргача Бразилиянинг Пернамбукано чемпионатида «Магуари Атлетика» клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. У 2024 йил клуби сафида 6 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган. Ратиньо «Динамо»га эркин агент сифатида қўшилди. Бразилиялик легионер ўтган йиллар давомида ўз мамлакатидаги турли клубларда Пернамбукано, Гоиано, Параэнсе чемпионатларида муваффақиятли тўп сурган. Шунингдек, Ратиньо 2019 йил Жанубий Кореянинг «Кванчжу» клубида Кей-лига-1 ғолиби бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади