date
views 5 225

“Реал” мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

“Реал” мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Испания чемпионатининг 1-тур учрашувлари давом этмоқда. Бугун “Реал” жамоаси ҳам мавсумдаги илк учрашувини ўтказди.

Зинедин Зидан шогирдлари “Аноэта”да мезбон “Реал Сосьедад”га қарши баҳс олиб борди. Баҳснинг 2-дақиқасидаёқ Гарет Бэйл гол киритиб, мадридликларни олдинга олиб чиқди.

Кейинчалик стадионга тўпланган мухлислар иккични голни кўришди. Аниқроғи, 40-дақиқага келиб Асенсио гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимда мухлислар яна бир голга гувоҳ бўлишди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Бэйл яна бир маротаба ўзини кўрсатди ҳамда учрашувдаги дублини расмийлаштирди. Шундай қилиб, мадридликлар ҳам мавсумни ғалаба билан бошлади.

“Реал Сосьедад” – “Реал” – 0:3
Голлар:
0:1 – 2 Бэйл, 0:2 – 40 Асенсио, 0:3 – 90 Бэйл
“Реал Сосьедад”: Рульи, Сальдуа, Гонсалес (Вела, 79), Берчиче, Мартинес,Бергара, Сурутуса, Ойарсабаль, Ильярраменди, Конча (Виллиан Жозе, 56),Хуанми (Прието, 72).
“Реал Мадрид”: Касилья, Марсело, Рамос, Варан, Карвахаль, Каземиро,Ковачич, Асенсио (Васкес, 66), Кроос (Иско, 73), Бэйл, Мората (Хамес, 77).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (50), Мората (54), Сальдуа (68), Рамос (87), Берчиче (87).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Реал” мавсумни йирик ғалаба билан бошлади