Қатарда ўтказилган Осиё кубогида юқори савияда ўйнаган Аббосбек Файзуллаевнинг Европа лигаларига ўтиши мумкинлиги кўп муҳокама қилинмоқда. Айниқса, Россия футбол жамоатчилиги вакиллари ўзбек легионерининг имкониятларига баҳо беришни яхши кўради. Россиялик журналистлар ҳам мутахассисларнинг Аббосбек Файзуллаев ҳақидаги фикрларини тез-тез сўраб туради.
Дмитрий Хамуха, ЦСКА собиқ футболчиси:
- Файзуллаев учун мавсумнинг иккинчи қисми дастлабкисига нисбатан қийинроқ бўлади. Ҳозирча, воқеаларда олдинлаб кетмоқчи эмасман. Агар Аббос чемпионатнинг қолган қисмини биринчиси сингари ёрқин даражада ўтказа олса, унда буни ҳақиқатан зўр трансфер сифатида эътироф этсак бўлади.
Агар ЦСКАни Аббосбек Файзуллаевни ўз сафида кўрмоқчи бўлаётган хориж клубларининг таклифлари қониқтирса, жамоада ҳеч ким бу ўйинчини ушлаб қолмайди, йўлини тўсмайди. Бунда футболчининг манфаатлари ҳам кўзланади.
Бундан ташқари, Файзуллаев мисолида бошқа ёш ўйинчилар агар ўзини яхши томондан кўрсата олса, хориж клублари эътиборига тушишини ва уларга ҳам молиявий жиҳатдан яхши таклифлар тушишини билиб олади.
Александр Тарханов, таниқли мураббий, ЦСКА клуби собиқ президенти:
- Аббосбек Файзуллаев бундан кейин қандай ўйин кўрсата олишини кўриш керак. Афсуски, айни пайтда Еврокубокларда қатнаша олмаяпмиз. Агар Европа майдонларида ўйнаганида Файзуллаев ўзини янада ёрқинроқ кўрсатган бўларди.
Бироқ шунга қарамай, барибир уни кузатишади. Чунки Аббос Осиё кубогида ҳам маҳоратини намойиш эта олди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалга чиқа олмаганига қарамай, Файзуллаев ўз ўйини билан ажралиб турди ва голлар уришга эришди.
Мен Аббосбек Файзуллаев яна бироз ЦСКАда тўп тепиб, тажрибасини ошириши керак, яна бир мавсум шу жамоада ўйнаши керак, деб ўйлайман.
Аббосбек Файзуллаев аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. 20 ёшли футболчи ўтган йилнинг августида ЦСКА жамоасига кўчиб ўтди. Россия футболида жами 18 та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва тўққизта ассист қайд этган легионеримиз мавсумнинг биринчи қисмида энг асосий кашфиёт сифатида эътироф этилди.
Ҳужумкор футболчимиз 2023 йилнинг июнь ойидан бери Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Аббос ҳалқаро миқёсда 14 та учрашув ўтказиб, Тожикистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Таиланд дарвозаларига жами тўртта тўп киритган.
Трансферларга ихтисослашган transfermarkt.world портали Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер суммасини 4 миллион еврога баҳоламоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади