date
views 194

Шомуродовнинг қачон таркибга қайтиши маълум бўлди

Шомуродовнинг қачон таркибга қайтиши маълум бўлди
“Кальяри” Италия “А” сериясидаги кейинги ўйинни “Наполи”га қарши ўтказади. Клаудио Ранери шогирдлари мавсумнинг иккинчи даврасида таркибда йўқотишларга дуч келди.

Масалан, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўнг оёғидан олган жароҳати сабаб, бир нечта ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Франческо Калзано бошқараётган жамоага қарши учрашувгача “Кальяри” жамоасининг бир неча футболчиси таркибга қайтиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ҳужумчи жамоа сафига қўшилган. Ҳафта сўнггидаги учрашувда терма жамоамиз етакчиси майдонга қайтиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродовнинг қачон таркибга қайтиши маълум бўлди