Элдор Шомуродовнинг оғир жароҳатдан қутилгани ва машғулотларга киришгани ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун яхши янгилик бўлди.
А Серияда қолиш учун курашаётган “Кальяри”ни навбатдаги турда қийин рақиб – амалдаги чемпион “Наполи” кутиб турибди. 25 февраль куни бўладиган учрашув олдидан сардинияликлар бош мураббийи Клаудио Раньери матбуот анжуманида журналистлар билан мулоқот қилди.
- Жамоада жароҳатлар билан боғлиқ вазият қандай?
- Шомуродов секин-аста оёққа тура бошлади. Элдор бир муддат мустақил тарзда машғулот ўтказди. Шунингдек, жамоадош дўстлари билан ҳам умумий гуруҳда машғулот ўтади. Гаэтано Ористаниода ҳам худди шундай вазият. Иброҳим Сулеманага бироз вақт керак. Пантелис Хацидиакос ва Марко Манкосу сафимизда эмас.
- Удинедаги ўйиндан қониқдингизми?
- Ҳа, йигитлар кўрсатмаларни тўғри тушуниб етди. Шундан хурсандман. Энди ҳар бир учрашувда худди охиргисидек ўйнашимиз керак бўлади.”Наполи” кризисда эмас, лекин улар ўтган йилги чемпионликни такрорлай олмайди. Уларнинг таркибида ажойиб ўйинчилар бор ва улар жамоани имкон қадар юқорига кўтаришга ҳаракат қилади. Ҳурмат қиламиз, лекин курашишимиз ҳам керак.
- “Наполи”нинг янги мураббийи Франческо Кальцоне ҳақида нима дейсиз?
- У ажойиб мураббий ва Неаполда яхши натижаларни қайд эта олади.
- “Наполи” билан биринчи ўйиндан қандай таассурот қолган?
- Жамоамиз ўзини яхши томондан кўрсата олди. Бироқ кейинчалик “Наполи” юқори сифат эвазига ғалабани қўлга киритди.
- Николас Виола Жанлука Гаэтано билан бирга ўйнай оладими?
- Албатта, бири бошқасига халақит қилади, деб ўйламанг. Лекин кейинги пайтда Виола худди Матео Прати сингари нафасини ростлаб олишига тўғри келяпти.
- Сиз истеъфога чиқмоқчи бўлиб, ўйинчиларнинг реакциясини синаб кўрдингизми?
- Йўқ. Истеъфо бериш керак, деб ўйладим. Лекин футболчиларнинг гапларидан кейин фикримни ўзгартирдим. Нафақат мен, балки ҳаммамиз биргаликда қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиш учун қўлимиздан келганини қилишимиз керак. Охиригача курашамиз ва ҳаммасини охирида кўрамиз.
- Найтан Нандес ва Андреа Петанья ҳақида нима дейсиз?
- Найтан ҳафтани яхши ўтказди, мен ундан қониқдим. Мен ҳаммани кузатиб боришга ҳаракат қиламан.
- Минанинг келиши ҳимояда инқилоб қилдими?
- Ҳа, бу жуда катта тажрибага эга ўйинчи, уни анчадан бери олишни истардик. Минада тўғри характер шаклланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”