date
views 137

Хаби Алонсонинг "Байер"и мағлубиятсиз серия бўйича "Бавария"ни ҳам ортда қолдириб кетди

Хаби Алонсонинг "Байер"и мағлубиятсиз серия бўйича "Бавария"ни ҳам ортда қолдириб кетди
Кеча Леверкузеннинг "Байер" жамоаси Бундеслига 23-тури доирасида "Майнц"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур беллашув Хаби Алонсо шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа, леверкузенликлар барча мусобақалар бўйича мағлубиятсиз сериясини 33 та ўйинга етказди. Немис жамоалари орасида "Бавария" 32 учрашувда мағлубият нималигини билмаганди. "Байер" Мюнхен клубининг ушбу рекордини янгилашга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида, "Байер" айни пайт 61 очко билан Бундеслига пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Бавария" ҳисобида эса 50 очко мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хаби Алонсонинг "Байер"и мағлубиятсиз серия бўйича "Бавария"ни ҳам ортда қолдириб кетди