Самарқанднинг “Динамо” клуби “Андижон”га қарши назорат учрашувида иштирок этди ва унда ҳисоб очилмади – 0:0. Про лигадан Суперлигага қайтган “Динамо” жамоасини олдинда жиддий синов кутаётгани рост. “Андижон”га қарши баҳсдан кейин Вадим Карленович айрим саволларга жавоб берди.
- Вадим Карленович, “Динамо”нинг “Андижон”га қарши ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- Бугунги ўйинга келсак, сафардан қайтгач, йигитлар бироз дам олишди. Кеча кечки пайт Самарқанддан етиб келиб, дам олишга ҳам улгурмадик. Чарчоқ аломати бор. Шундай бўлса-да, яхши ўйин бўлди. 0:0 натижаси қайд этилди. Режаларимиз амалга ошмоқда.
- Таркибда янги ўйинчиларни кўриб турибмиз. Селекциядан қониқиш ҳосил қилдингизми?
- Ҳа, қониқдим, албатта. Кимни истаган бўлсак, шуларни олдик, синаб кўрдик. Тўғри танлов қилдикми ёки йўқми, мавсум кўрсатиб беради.
- Шартнома имзолаган ўйинчиларнинг айримларини фаолиятида бироз пасайиш кутилаётганди. Уларни яна қайта кашф қилиш учун “Динамо”га таклиф қилдингизми?
- Кўрамиз, ҳозирдан бир нима дейиш қийин. Мухлислар келиб хурсанд бўладиган ўйин кўрсатмоқчимиз. Чемпионатни қандай бошлаймиз, ўзинглар гувоҳи бўласизлар. Олдиндан бир нима демаймиз.
- “Динамо” чемпионатнинг дастлабки турини Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўтказади. Бўлажак ўйин ва рақиб ҳақида нима дея оласиз?
- Ўйлайманки, яхши ўйин бўлиши керак. Наманганда доим стадион мухлислар билан тўлади. Бизнинг футболчилар учун яхши имтиҳон бўлади. Биз жиддий футбол кўрсатмоқчи бўлсак, ким билан ўйнашни нима фарқи бор? Тўғри, наманганликларнинг имконияти яхшироқ. Сабаби улар икки марта расмий ўйин ўтказишди. Ҳар қандай вазиятда қизиқарли баҳс бўлади, деб ўйлайман.
- Бошқарувингиздаги жамоалар ҳар доим очиқ футбол кўрсатишган. Лекин ўтган йили кўрдикки, “Динамо” ҳимояда ҳам яхши ўйнаяпти. Суперлигада “Динамо”дан очиқ футбол кўрамизми ёки иккинчи рақам остида ўйнайдими?
- Яхши ўйин унутилади, лекин ҳисоб ёдда қолади. Биз яхши футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, албатта, ўзимизга зиён етказмаган ҳолда. Замонавий футболда натижани ҳам ўйлаш керак. Ҳимоявий ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бу ҳимоячиларнинг ҳолатига боғлиқ. Булар вазиятга тайёрми-йўқми, ўйинчиларнинг ҳолатига боғлиқ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади