Фото: Getty images
Лозанна спорт арбитраж суди (CAS) Халқаро конкида учиш иттифоқининг (ISU) 2022 йилги Пекин Олимпиадасида фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақа медалларини қайта тақсимлаш бўйича қарорига қарши тўртта апелляция, шу жумладан Канаданинг фигурали учиш бўйича учинчи ўринни ўзига бериш ҳақидаги илтимосини рўйхатга олди. Россия ўз вакили Камила Валиева билан допинг можаросидан сўнг Олимпиадада учинчи ўринга туширилганди. Бу ҳақда 26 феврал, душанба куни CAS сайтида чоп этилган пресс-релизда айтилади.
Қайд этилишича, биринчи апелляция Канада Олимпия қўмитаси томонидан берилган бўлиб, унда фигурали учиш бўйича Канада терма жамоасига умумжамоа турнири учун учинчи ўрин берилиши сўралган. «Канада томони ушбу мурожаатда ISU’га рейтингни ўзгартириш буюриладиган CAS қарорини талаб қилмоқда», дейилади CAS матбуот баёнотида. Канада фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақа натижаларига кўра ўринларни қайта тақсимлашни таклиф қилди: «олтин» - АҚШ (67 балл), «кумуш» - Япония (65 балл), «бронза» - Канада (55 балл). Канада томонининг фикрича, Россия олимпия терма жамоаси 54 очко билан тўртинчи ўринга тушиб кетиши керак.
Ўз навбатида, Россия CAS’га учта ариза берди: Россия Олимпия қўмитаси (ОКР), Россия фигурали учиш федерацияси (ФФККР) ва бир гуруҳ рус фигурали учувчилари Пекин Олимпиадасининг аввал олиб қўйилган «олтини»ни қайтаришни талаб қилди, дейилади пресс-релизда.
Ҳайдовчи бобосининг триметазидини фигурали учувчи организмига тасодифан кирганини исботлаб бўлмади
29 январ куни Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS) россиялик фигурали учувчи Камила Валиевани антидопинг қоидаларини бузгани учун тўрт йилга дисквалификация қилди. 2021 йил 25 декабрдан бошлаб россиялик фигурали учувчининг шу санадаги натижалари бекор қилинди.
CAS таъкидлашича, Валиева, Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) тартиб-интизом қўмитаси иддаосида айтилганидек, қасддан допинг истеъмол қилмаганлигини исботлай олмади. РУСАДА 2023 йил январ ойида фигурали учувчи антидопинг қоидаларини бузган бўлса-да, ҳаракатлар ҳеч қандай айб ёки бепарволик билан боғлиқ эмас, деган хулосага келди. Россия томонининг таъкидлашича, тақиқланган модда 15 ёшли фигурали учувчи организмига тасодифан триметазидин қабул қилаётган ва уни машғулотларга олиб борган бобоси туфайли тушиб қолган.
Арбитраж Россия термаси учун жамоавий «олтин» бўйича қарорни ISU’га қолдирди, Халқаро конкида учиш иттифоқи эса 2022 йилги Олимпиадада фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақа натижаларига кўра Россияни олтин медалдан маҳрум қилди. Россия Олимпия қўмитаси байроғи остида иштирок этган ва Олимпиадада 74 балл олган россияликларнинг якуний натижасидан 20 балл олиб ташланди (Валиеванинг қисқа ва эркин дастурлардаги ғалабалари учун - 10 баллдан). Шу тариқа, улар 54 очко билан учинчи ўринга тушиб кетди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади