
1 март санасидан Суперлигада Ўзбекистон чемпионати бошланади. "Нефтчи" янги мавсумга Туркиянинг Анталия шаҳрида қарийб икки ой тайёргарлик кўриб қайтди.
2 март куни жамоа аъзолари Жиззах шаҳрида "Сўғдиёна" билан биринчи баҳсга киришади. Чемпионат олдидан "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченкога қатор саволлар билан мурожаат қилдик.
— Туркиядаги йиғинлар кўнгилдагидек ўтдими?
— Анталиядаги тайёргарликлар жамоанинг мураббийлар штаби томонидан ишлаб чиқилган режалар асосида кўнгилдагидек ўтди.
— Жамоа таркибини янги мавсумга шакллантириш ишлари сиз ўйлагандек амалга ошдими?
— Сафимизга қўшилган барча йигитлар малакали футболчилардир. Мавсумга тайёргарлик мобайнида биз уларга жамоамизнинг режалари ва ўйин стратегиясини тўла сингдиришга ҳаракат қилдик. Ишонаманки, йигитлар бизнинг ниятимизни амалда рўёбга чиқарадилар.
— Янги мавсумда жамоа олдида қандай режа ва вазифалар турибди?
— Мақсад ва ниятларимиз ҳар доимгидек юксак ва олижаноб. Чунки, "Нефтчи" азал-азалдан мухлисларни ғолибона юришлари ва маҳоратли ҳаракатлари билан мамнун этиб келган. Бу мавсумда ҳам ана шу олижаноб анъаналар давом эттирилади.
— Мавсум олдидан мухлисларга қандай тилакларингиз бор.
— Тилагим шуки, жамоамизнинг ўйинлари мухлисларимиз ва ашаддий жонкуярлари орзу ниятларини қондиришга муносиб бўлади. Улар ҳамиша ўйингоҳдан хурсандчилик ва олқишлар билан чиқишади.
"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.
Нефтчи ЖамоасиВиталий ЛевченкоЎзбекистон ЧемпионатиАнталия ТайёргарлигиСўғдиёна БаҳсиМухлисларга Тилак Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар