“Кальяри” футболчилар А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун жиддий кураш олиб бормоқда. Клаудио Раньери шогирдлари аввалги турда амалдаги чемпион “Наполи”дан бир очко тортиб олгани жамоани хавфли ҳудуддан олиб чиққани йўқ.
Сардинияликлар мавсум бошланганидан бери давом этиб келаётган таркибдаги муаммолардан ҳалигача қутила олгани йўқ. Ҳали Элдор Шомуродов ва Гаэтано Ористанио тўлиқ сафга қайтмай туриб, ҳужумчилардан бир нечтаси жароҳатга йўлиқди.
“Наполи” билан ўйинда ярим ҳимоячи Якуб Янкто ва моҳир ҳужумчи Леонардо Паволетти шикастланди. Жамоа тўпурарларидан Паволетти катта йўқотиш бўлди. Яна бир тўпурар Зито Лувумбо ҳам жароҳат туфайли жамоага ёрдам бера олмаяпти.
Футбол эксперти Витторио Санна Radio Super Sound радиосига берган интервьюсида Леонардо Паволеттининг жароҳати жиддий экани ва у камида икки ой майдондан ташқарида қолишини таъкидлади.
- Паволетти бизни тарк этмоқда, лекин Элдор Шомуродов тикланиш жараёнини якунлади. Энди бу легионер чемпионатнинг қолган қисмида жамоа учун жуда фойдали ўйинчига айланиши мумкин. “Кальяри”га қуйи лигага тушиб кетишдан қутилиб қолиши учун ҳужумчиларнинг голлари керак, - деди Витторио Санна.
Бу масалани яна бир нуфузли манба – L'Unione Sarda нашри ҳам кўтариб чиқди.
- Паволеттининг жароҳат олганидан келиб чиқиб, Элдор Шомуродовнинг тикланиб олгани фунтаментал аҳамият касб этади. Кейинги кунларда “Кальяри” клуби тиббиёт ходимларининг бор эътибори ўзбек футболчисига қаратилади.
“Рома”га тегишли бўлган тажрибали футболчи жиддий жароҳат туфайли узоқ муддат сафдан чиқишига тўғри келди, бир неча кун давомида машғулотларни ўтади ва ниҳоят, “Эмполи”га қарши бўладиган ўйин олдидан доимий равишда шуғулланиш учун умумий гуруҳга қўшилди, - деб ёзди L'Unione Sarda нашри.
Яна бир мутахассис Лаура Минжиони ҳам TGR Sardegna нашрига берган интервьюсида бўлажак ўйин олдидан “Кальяри” сафида ўзгаришлар бўлиши кутилаётганини таъкидлади.
- “Кальяри” футболчилари “Наполи” билан дурангдан кейин бир очкони ўзиники қилди. Энди ҳамма муҳим учрашув – “Эмполи”га қарши баҳсга тайёрланяпти. Бўлажак беллашув муҳим аҳамият касб этади.
Элдор Шомуродов ва Иброҳим Сулемананинг жароҳатдан қутилиб, сафга қайтгани ва “Эмполи”га қарши майдонга қайтгани “Кальяри” учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин, - деди Лаура Минжиони.
27-турдан ўрин олган “Эмполи” ва “Кальяри” ўртасидаги муҳим учрашув 3 март куни Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Элдор Шомуродов айнан мана шу учрашув қайдномасига киритилиши ва вазият тақозо этса, майдонга тушиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади