"Пахтакор" жамоаси янги мавсумга ёшарган таркиб билан кириб келмоқда. Гарчи бир нечта етакчилар жамоани тарк этган бўлсада, клуб Собирхўжаев, Ҳамдамов, Черан каби тажрибали ижрочиларни олиб қолишга эришди. Айниқса бир неча йиллардан бери тўпурарликни ҳеч кимга бермаётган Черан бу йил ҳам тўпурарликни қўлга киритмоқчи эканини билдирди.
- "Пахтакор" янги мавсумга тайёрми?
- Ўйлайманки, етарли даражада ҳозирлик олиб бордик. 3 ой тайёргарлик учун кам вақт эмас. Шундай экан биз илк ўйинга шай ҳолатдамиз.
- Аввалги мавсумларга қараганда бу сафар нима кутяпсиз?
- Жамоамизда ўзгаришлар юз берди. Таркибимизда ёш футболчилар бор. Улар ўзларини кўрсатишлари керак. Билдирилган ишончни оқлашлари лозим. Мавсумни қайси ўринда тугатишимизни вақт кўрсатади.
- Трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Навбаҳор" қизиқиш билдиргани ростми?
- Мен доим очиқман. Ҳозир эса "Пахтакор" биланман. Клуб билан шартномам бор. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман.
- Бу йил шахсий мақсадингиз қандай?
- Яна тўпурар бўлмоқчиман. Нечта гол ураман? Нечта бўлса шунча. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади