16:11 / 28.02.2024
181

Тони Кроос: “Худо ҳаммасини кўриб турибди”

Тони Кроос: “Худо ҳаммасини кўриб турибди”
Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 26-турида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик. Учрашувни Исидро Диас де Мера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган эди. Бош ҳакамнинг жароҳати сабаб, ўйин бошқаруви захира ҳаками Фернандес Буэргага ўтган эди. “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Тони Кроос “Реал” ва “Севилья” ўртасидаги ҳакамлик масаласи тўхталди.

Мен ўйин пайти ҳакамлар билан тортишадиган одамлар хилидан эмасман. Мен бундай ишлардан чекланишга ҳаракат қиламан, аммо ҳакамнинг хатолари жуда ҳам ўтиб кетди. Менимча, биринчи бўлимда ҳакам ҳар бир вазиятда ҳуштак чалди.

Менинг вазиятимда эса мен рақибдан бир метр узоқликда эдим. Бу аҳмоқлик! Мен унинг дрибблинг қилиб менга урилиб йиқилмоқчи эканини сезиб рақибдан узоқлашдим. Ҳакам эса буни эътиборсиз қолдирди.

Худо ҳаммасини кўриб турибди, балки шунга ҳакам жароҳат олгандир. У, ҳаттоки, нотўғри вазиятда жароҳат олди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган тўртинчи ҳакам анча яхши бошқарди
”, — дейди Кроос Einfach mal Luppen подкастида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тони Кроос: “Худо ҳаммасини кўриб турибди”