18:08 / 29.02.2024
276

Машҳур сайтлардан бири Аббосбек Файзуллаев билан суҳбат уюштирди

Машҳур сайтлардан бири Аббосбек Файзуллаев билан суҳбат уюштирди
Аббосбек Файзуллаев бугунги кунда энг машҳур ўзбек футболчисига айланди. Ўтган йил август ойида ЦСКА клубига кўчиб ўтганидан кейин Россия футбол жамоатчилиги легионеримизни алоҳида қизиқиш билан кузата бошлади.

Премьер-лигани таҳлил қилиб бораётган мутахассислар, мураббийлар, собиқ ўйинчилар 20 ёшли ҳужумкор футболчининг маҳорати ҳақида фикр билдиришдан тўхтаётгани йўқ.

Айниқса, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Қатарда бўлган Осиё кубогида ҳам ўзини кўрсата олгани унга бўлган қизиқишни янада оширди. Хориж клублари Аббосбекни кузатаётгани ҳақида маълумотлар чиқиши давом этмоқда.

Россия спортини ёритиб келаётган энг нуфузли манбалардан бири – www.championat.com сайти Аббосбек Файзуллаев билан суҳбат уюштирди.

— Ўзбекистон Осиё кубогидан аламли тарзда чиқиб кетди. Бунинг таъсири тез ўтиб кетдими?
— Бу жуда яхши тажриба бўлди: мен Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида бундай йирик мусобақада илк маротаба ўйнадим ва кўп нарсани ўргандим. Биз жуда яхши ўйнадик, лекин Қатар билан бўлган баҳсда пенальтилар сериясидан чиқиб кетдик, бу учрашувни ютишимиз ҳам мумкин эди.

Агар Қатардан ўтганимизда, турнирда ғолиб чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлардик. Бироқ ҳаёт давом этади. Мақсадимиз бор – биринчи марта жаҳон чемпионатига чиқиш. Тарихга кирмоқчимиз.

— Яна нималарни ўргандинг?
— Қийин вазиятларда қандай ўйнашни. Осиё кубогида майдондаги позициямни ўзгартирдим. Аввалига сал ноқулай бўлди, лекин Таиланд билан ўйинда янги ролга мослашиб бўлгандим. Биз рақиб ким қаерда ўйнашини тушунмаслиги учун позициямизни мунтазам алмаштириб турдик. Шундай экан, мен тактик жиҳатдан ҳам кучли бўлдим.

— Сизларга зўр мухлислик қилишди...
— Ҳа, одатдагидан ҳам бошқача бўлди. Қатарда мухлислар меҳмонхонага келди. Ижтимоий тармоқлар “қайнади”. Жуда ёқимли бўлди.

— Осиё кубогидан кейин сенга “Бавария” қизиқиш билдираётгани ҳақида гап тарқалди...
— Мен бу ҳақида билмас эдим, интернетда ўқиб қолдим, бунга оддий муносабат билдираман, миш-мишлар ҳар доим бўлади.

— Лекин биз “Бавария”дан қизиқиш ҳақиқат эканини эшитдик...
— Ҳа, билишимча менинг манфаатларимни ҳимоя қилаётган ProSports Management компанияси билан мулоқот бўлган. Менга айтишларича, умумий ҳолат ва айрим маълумотларга қизиқишган. Лекин биз бунга хотиржам ва тушунган ҳолда муносабатда бўламиз, бу ҳали ҳеч нарсани англатмайди. Ҳозир бор эътиборим ЦСКАга қаратилган. Бироқ “Бавария” яхши вариант, албатта.

— Сен орзу қилган клубинг “Барселона” эканини айтгандинг. Шундан келиб чиқиб, “Реал” сени олиб кетмоқчи бўлса, рад этасанми?
— Рози бўламан, албатта, ким “Реал”га бормайди. Лекин “Барселона” барибир орзу. Болалигимда Хосеп Гвардиоланинг “тики-такаси” мухлиси эдим. Ҳозир уларда инқироз, лекин бу ўтиб кетади, деб ўйлайман.

— Ўзингни топ чемпионатларга ўтишга тайёрман, деб ҳис қиляпсанми ёки ҳали эртами?
— Буни ҳеч ким билмайди, фақат вақт кўрсатади. Мен жисмонан кучайишим, бақувватроқ бўлишим керак. Тактик жиҳатдан ҳам қўшиш керак. Ривожланишда давом этсам, ҳаммаси яхши бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Машҳур сайтлардан бири Аббосбек Файзуллаев билан суҳбат уюштирди