
ЦСКАнинг ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев унинг "қизил-кўк"лар лагерига кўчиб ўтишига ватанидаги муносабат ҳақида гапирди.
“ЦСКАга ўтганимда, Ўзбекистонда дастлаб барча салбий муносабат билдирди. Ҳамма кичик жуссам туфайли РПЛда ўйнай олмаслигимни ва тезда Ўзбекистонга қайтишимни башорат қилишди. Аммо ватандошларимнинг бу сўзлари менга фақат туртки берди.
РПЛни "ўлик" лига деб атаган "Пахтакор" мураббийининг сўзларини ўқидим. Такрор айтаман, у шундай муносабат билдирганлардан бири эди. Мен у ва бошқалар хато қилганини исботламоқчиман”, - деди Файзуллаев.
Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ўтган ёзда "Пахтакор"дан Москва клубига ўтганди. Бу даврда у барча турнирларда 18 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.