date

Гвардиола: «Стяуа»га қарши жавоб ўйинида иккита қизил карточка ва пенальти барчасини барбод қилиши мумкин

Гвардиола: «Стяуа»га қарши жавоб ўйинида иккита қизил карточка ва пенальти барчасини барбод қилиши мумкин

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Стяуа”га қарши Европа чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйини олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига ҳали йўл олмадик ва буни футболчиларга уқтиряпман. Ёдингизда бўлса, 2005 йил ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” 0:3 ҳисобида ортда бораётиб, якунда “Милан”ни мағлубиятга учратди.

Футболда кутилмаган воқеалар рўй бериши мумкин. Ўйин бошланишида иккита қизил карточка олиб, кейин пенальти берилса, бу барчасини барбод қилади. Барчасига тайёр бўлиш керак, – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда “шаҳарликлар” 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйинда Серхио Агуэро хет-трик қайд этган ва иккита пенальтини йўққа чиқарганди.

Манба: fut.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «Стяуа»га қарши жавоб ўйинида иккита қизил карточка ва пенальти барчасини барбод қилиши мумкин