
Бугун, 2 март куни Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Пучон шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу оқшом доирасида ўзбекистонлик 8 нафар профессионал боксчи рингга чиқади.
Ҳасанбой Дўсматовнинг укаси Фарёзбек Дўсматов профессионал боксдаги дебют жангини ўтказди. У филиппинлик 28 ёшли Жовер Амистосони биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Ўзбекистон чемпионати ва бошқа мусобақалар доирасида 8 та жанг ўтказган Фарёзбек шу кунгача ҳаваскор боксда 5 та ғалаба, 3 та мағлубият қайд этган. У 2022 йилги Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар