20:42 / 02.03.2024
159

"Бунёдкор" устози Иван Бубало: "Айб менда"

"Бунёдкор" устози Иван Бубало: "Айб менда"
Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Иван Бубало фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда, мухлислардан узр сўрамоқчиман. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Дастлабки 15 дақиқада гол уролмадик, иккита зарбадан сўнг иккита гол қабул қилиб олдик. “Қизилқум”ни ютуқ билан табрикламоқчиман. Иккинчи таймда ўйинни ўзгартиришга уриндик, аммо иштиёқ у қадар сезилмади. Иккинчи таймда бир нечта вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

- Бугунги ўйинни ҳам, натижани ҳам шармандали дейиш мумкин. “Бунёдкор” обрўли, ўзига яраша номдор жамоа…
- Ҳа, жуда ёмон кўриндик. Биринчи ўйин қийин ўтади. Ўйинчиларга ҳам буни тушунтирдим. Айб менда, бу менинг хатом эди. Кейинги ўйинларгача хатолар устида ишлаймиз.

- “Қизилқум” бурчак зарбаларини деярли бир хил кўринишда амалга оширди. Буни кўрган ҳолда нега шуни устида ишламадингиз?
- Эҳтимол, икки нафар дарвозабон бўлганида хато бўлмасди. Иккита зарбада иккита гол ўтказиб юбордик.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" устози Иван Бубало: "Айб менда"