Суперлига 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” - “Қизилқум” (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Аввало, мавсум старти билан футбол аҳлини табриклайман. Биринчи таймда яхши ўйнадик, иккинчи таймдаги ўйинимиз эса бироз ранжитди. Ғалабадан мамнунман. Мухлисларга эса алоҳида раҳмат айтаман.
- “Қизилқум” 10 баллик тизимда ҳатто 15 баллга лойиқ ўйин кўрсатди. Жамоада захира ўриндиғи тор. Шу ҳақда нима дея оласиз?
- Ҳа, бугун захирадан тушганлар ўйинни кучайтиришмади. Захирадан тушганлар ёш бўлганликлари учун унча ўхшамади.
- “Бунёдкор” ҳақида нима дея оласиз?
- Бунёдкор кучли рақиб. Бугун уларнинг легионерлари яхши ўйин кўрсата олишмади.
- Айрим позицияларда футболчиларни ўз жойида ўйнатмадингиз. Масалан, Азизбек Усмонов ва Шерзод Файзиевни…
- Ҳа, уларни бошқа жойда ўйнатишга қарор қилдим. Умуман олганда, улар бошқа позицияларда ҳам ўйнай олади. Бу табиий ҳол.
- 65-дақиқадан сўнг жамоа чарчаб қолгандек туюлди…
- Ҳа, бу сезилди. Масалан, захирадан тушганлар ўйинни кучсизлантиришди.
- Лобжанидзе ва Ғиёсов қачон сафга қайтишади?
- Улар ҳозирда жароҳатларини даволаш билан банд. Тез ораада уларни майдонда кўрасиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади