Фото: “ПФЛ”
Футбол бўйича Суперлиганинг биринчи тур доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 2 март санасида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини мезбонлар анчагина ишончли бошлади. Аммо ҳисобни меҳмонларнинг легионер футболчиси Нсунгуси Эффионг 17 метрлардан берган зарбаси билан очди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида бошланди. Учрашувнинг 62-дақиқасига келиб “Нефтчи” жамоаси ҳужумчиси Нсунгуси Эффионг яна бир гол урди. Аввалига ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилиб, гол инобатга олинмади. Аммо ВАР томонидан қайта кўрилгач, нигериялик ҳужумчининг голи қоидага амал қилиб урилган деб ҳисобланди.
Ушбу голдан сўнг “Сўғдиёна” бор эътиборини ҳужумга қаратди, фақатгина учрашувнинг қўшиб берилган дақиқасида Дориев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Бу ҳисоб ўйин сўнгигача сақланиб қолди. Шундай қилиб водий клуби воҳадан 3 очко билан қайтди.
Суперлига
1-тур
“Сўғдиёна” — “Нефтчи” 1:2
Гол: 0:1 — 14, Эффионг Нсунгуси, 0:2 — 60, Эффионг Нсунгуси.
"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович; 2.Сардор Қулматов, 3.Ислом Қобилов, 9.Самандар Мавлонқулов, 10.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 11.Зоран Петрович, 15.Хондамир Мустафоқулов (17.Самандар Синдаров, 81), 18.Миржалол Абдумуталов, 22.Алексей Носко, 28.Станислав Андреев, 33.Олег Зотеев.
Захира: 1.Шоҳруҳ Исоқов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 8.Владимир Йовович, 47.Люпчо Дориев, 32.Нодир Сойибов, 90.Улуғбек Кенжаев.
"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов (18.Михай Роман, 88), 8.Кетерин Карп, 9.Хусайн Норчаев (77.Билолхон Тошмирзаев, 81), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анвар Ғофуров, 70.Аббос Ғуломов, 99.Эффионг Нсунгуси (10.Шоҳруз Норхонов, 88)
Захира: 1.Ботирали Эргашев, 14.Ҳуршид Муҳторов, 17.Санжар Қодирқулов, 21.Мухсин Убайдуллаев, 24.Ғулом-Ҳайдар Гуламов, 55.Манучеҳр Сафаров.
Огоҳлантириш: Хондамир Мустафоқулов (41), Эффионг Нсунгуси (49) “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади