Чехия пойтахти Прага шаҳрида Prague International Chess Festival турнири бўлиб ўтмоқда.
Нодирбек мусобақанинг 4-туридаги қийин баҳсда Гукешга қарши дона суриши ҳақида хабар берган эдик. Кеча, 2 март куни ушбу мусобақанинг 5-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Матеуш Бартелга қарши дона сурди ва якунда рақибини қийинчиликсиз мағлуб этди.
Ушбу ғалаба Нодирбек Абдусатторовга қимматли рейтинг очколари берди ва ҳозирча онлайн жадвалда жаҳоннинг бешинчи шахматчиси бўлиб турибди. Ҳамюртимиз ҳисобида 2761.1 очко мавжуд. У амалдаги жаҳон чемпионидан бир очкога ортда қолмоқда.
Фото: 2700chess
Ушбу ғалабадан сўнг Нодирбек мусобақадаги очколарини 4 тага етказиб биринчи ўринни сақлаб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси эронлик Парҳам Магҳсоодлоода 3,5 очко мавжуд.
Фото: Прагуэchessфестивал
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир натижалари ва шахматчиларнинг тўплаган очколари фақатгина турнир якунидан сўнггина расмий ҳисобга олинади ва халқаро рейтинг очколарига қўшилади.
Ҳозирда март ойи учун эълон қилинган расмий рейтингда Нодирбек дунёнинг 11-рақамли шахматчиси бўлиб турибди.
Демак, Нодирбек Абдусатторовнинг очколари март ойи якунлари ҳисоботида эълон қилинади ва 1 апрель санасидаги рейтингда қўшиб ҳисобланади.
Фиде рейтингида юқори ўринларда бораётган шахматчилар ҳам март ойида мусобақаларда иштирок этишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади