
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди. Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар.
Мусобақа қаҳрамонларини эслаб ўтамиз:
Олтин медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Кумуш медаль:
-52 кг: Гулҳаё Жўраева
Бронза медаль:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-90 кг: Давлат Бобонов «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар