07:52 / 07.03.2024
169

Нодирбек Абдусатторов «Prague Masters» турнири ғолиблигини қўлга киритди!

Нодирбек Абдусатторов «Prague Masters» турнири ғолиблигини қўлга киритди!
Чехия пойтахти Прага шаҳрида Prague International Chess Festival турнири бўлиб ўтмоқда. 5 март, сешанба куни ушбу мусобақанинг 7-тур баҳсларида Абдусатторов Винсент Кеймерга қарши дона суриб ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилган эди.

6 март, чоршанба куни Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Магҳсоодлоога қарши дона сурди. Айнан Парҳам Нодирбекнинг энг яқин таъқибчиси эди.

Қийин кечган ўйинда ҳамюртимиз кучли ўйин намойиш этиб ғалабага эришди.

Ушбу ғалабадан сўнг Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда амалдаги жаҳон чемпиони Динг Лиренни ҳам ортда қолдириб, дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси бўлиб турибди. Унинг очколари 2765,5 га етди.

Фото: 2700chess
Бундан ташқари ушбу ғалаба Нодирбекка мусобақа ғолиблигини ҳам тақдим этди. Ҳозирга келиб унинг ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди. Ундан кейинги ўринларда жойлашган Нгуен, Магҳсоодлоо ва Праггнанандҳа 4,5 очкодан жамғарган. Нодирбек Абдусатторов эртанги турда мағлубиятга учраган тақдирда ҳам биринчи ўринда қолади.

Фото: “Chess”
Нодирбек Абдусатторов, бугун 7 март санасида мусобақанинг сўнгги турида Ричард Раппортга қарши дона суради. Ушбу учрашувнинг натижаси Нодирбекка қимматли рейтинг очколари беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов «Prague Masters» турнири ғолиблигини қўлга киритди!