Бутунжаҳон ёшлар фестивалига ташриф буюрган Ўзбекистонлик Ширин Абидова ва Хуршиджон Акрамовлар ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу ерга келган инсон ўз дунёқарашини бир неча бор кенгайтирди ва ўз олдига янги мақсадлар қўйди", дейди Ширин Абидова.
Абидова фестивалнинг инсоний қадриятларга асосланган концепцияси уни таъсирлантирганини айтди. Хуршиджон Акрамов эса Россия дўстлик ва тинчликни қанчалик қадрлашини таъкидлади.
“Менда савол пайдо бўлди. Россия рекорд миқдордаги санкциялар остидалиги ҳолатида қандай қилиб ёшлар форумини ўтказиши мумкин? Аммо келиб, иштирокчиларни кузатганимда, бу ерга 190 та давлатдан ёшлар тўпланганини кўрдим. Биз дастлаб айтилганидек 20 минг эмас, 35 минг ёшлар вакиллари эдик Россия мамлакатда ёшларни тўплаб оқилона қадам ташлади. Шу йўл билан у тинчликни хоҳлашини ва дўстликни қадрлашини исботлади”, — деди Акрамов.
Уларнинг сўзларига кўра, тадбирнинг муҳити, кўлами ва дастури уларни ҳайратда қолдирган.
Бутунжаҳон ёшлар фестивали 1—7-март кунлари “Сириус” федерал ҳудудида ўтказилди. У фан, ижод, спорт ва сиёсатда муваффақиятларга эришган ёшларнинг энг яхши вакилларини бирлаштиради.
Россия Федерацияси раҳбари “фестивал адолатли, кўп қутбли дунёни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига” ишонч билдирди. Ташкилотчилар бирлаштирувчи форматини қайд этган тадбирда 20 мингдан ортиқ киши иштирок этди, уларнинг ярми хорижликлардир. Бу йил Россия тўртинчи бор ёшлар форумига мезбонлик қилди, бунгача фестиваль 1957, 1985 ва 2017 йилларда Москвада бўлиб ўтган. Биринчи Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 1947 йилда Прагада бўлиб ўтди ва деярли олти ҳафта давом этди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади