
"Динамо" жамоаси Суперлига 2-тури доирасида Жиззахда Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади.
Якшанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда "Динамо" мухлисларининг Жиззахдаги ўйинга ташкилий тарзда бориб-келиши учун фан-клуб томонидан 9 та катта замонавий автобус қўйилган. Бу автобусларда мухлисларнинг фан-клуб ҳамроҳлигида бориб-келиши бепул бўлади.
"Самарқанд жамоасини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган мухлисларни 10 март, якшанба куни соат 11:00 да "Динамо" стадиони ёнидаги фан-клуб биноси (стадион кассаси) олдида йиғилишини сўраймиз. Автобуслар стадион ёнидан соат 12:00 га Жиззах шаҳрига жўнаб, ўйиндан кейин яна "Динамо" стадиони олдига олиб келиб қўяди. Жойлар чегараланган бўлиб, сафарга боришни хоҳловчи мухлислардан кечикмай келиш сўралади", — дейилган клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо" - "Нефтчи" ўйини Жиззахдаги "Сўғдиёна" марказий стадионида 10 март куни соат 17:15 да бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар