Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган ўйинлар 7 март, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Ливерпуль” сафарда “Спарта” меҳмони бўлди ва 5:1 ҳисобидаги ғалабани расмийлаштирди. Мерсисайдликлар таркибида Мак Аллистер, Собослаи ва Диаслар биттадан гол урган бўлса, Дарвин Нуньес дубль муаллифига айланди.
“Рома” “Брайтон”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Пауло Дибала ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Ромелу Лукаку ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Римликлар иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозаси томон аниқ йўл топди. Бу сафар 64-дақиқада Манчини, 68-дақиқада Кристанте ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.
“Байер” “Карабах”га қарши ўйнади. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Озарбайжон жамоаси таркибида Бензиа ва Жуниньо дарвозани ишғол қилган бўлса, немис клуби сафида Вирц ва Шик ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Европа Лигаси
1/8 финал
7 март, пайшанба
“Спарта” – “Ливерпуль” 1:5
Голлар: 0:1 – 6 Мак Аллистер (пенальти), 0:2 – 25 Нуньес, 0:3 – 45 Нуньес, 1:3 – 46 Бредли (автогол), 1:4 – 53 Диас, 1:5 – 90 Собослаи.
“Спарта”: Виндал-Йенсэн, Пресиадо, Соренсен (Ринеш, 43), Витик, Крейчи, Зелени, Солбаккен, Кайринен (Карабес, 74), Гараслин (Лячи, 65), Бирманчевич (Туси, 74), Кухта (Олатунжи, 74).
“Ливерпуль”: Келлеҳер, Гомес (Бредли, 46), Конате (ван Дейк, 50), Куанса, Робертсон, Эндо, Мак Аллистер (Кларк, 65), Эллиотт, Диас (Салоҳ, 74), Гакпо, Нуньес (Собослаи, 51).
Огоҳлантиришлар: Крейчи (62), Зелени (73).
“Рома” – “Брайтон” 4:0
Голлар: 1:0 – 12 Дибала, 2:0 – 43 Лукаку, 3:0 – 64 Манчини, 4:0 – 68 Кристанте.
“Рома”: Свилар, Челик, Манчини, Ндика, Спинассола (Льоренте, 82), Паредес (Бове, 72), Кристанте, Пеллегрини, Аш-Шаарави (Залевски, 88), Дибала (Балданси, 72), Лукаку (Азмун, 88).
“Брайтон”: Стил, Лемпти, Данк, ван Хекке, Игор Жулио (Эступинян, 75), Gross, Гилмор (Балеба, 81), Буонанотте (Велтман, 75), Энсисо (Фати, 46), Аденгра, Уэлбек (Фергюсон, 81).
Огоҳлантиришлар: ван Хекке (38), Спинассола (61), Лемпти (67).
“Карабах” – “Байер” 2:2
Голлар: 1:0 – 26 Бензия, 2:0 – 45 Жуниньо, 2:1 – 70 Вирц, 2:2 – 90 Шик.
“Карабах”: Лунев, Вешович, Гусейнов, Мустафазаде, Байрамов, Бензия (Исаэв, 90), Зубир (Жижа, 90), Янкович, Патрик, Андраде (Матеус, 80), Жуниньо (Ахундзаде, 85).
“Байер”: Коварж, Та, Тапсоба, Коссуну (Станишич, 81), Грималдо, Телла (Фримпонг, 46), Андрих, Паласиос (Жака, 58), Адли, Иглесиас (Шик, 80), Гложек (Вирц, 58).
Огоҳлантириш: Жуниньо (8). “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади