"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Жорий мавсумдаги биринчи ғалаба билан табриклайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсак, секин асталик билан ўз ўйинимизни топиб бормоқдамиз. Футболчилар ҳам ўйин услубига кўникиб боришмоқда. Жамоа сардорисиз ўйнамоқдамиз ва Турсуновсиз ўйнаш осон эмас. "Пахтакор"га қарши кечадиган кейинги учрашувда Санжар қайтади. "Олимпик" жамоасига юқори баҳо берган бўлардим. "Олимпик" ўйинини тизимлаштирган жамоа.
- "Локомотив" жамоасига ҳужумчи етишмаётгандек? Жамоа фақатгина стандарт вазиятлар ва пенальтидан гол урмоқда?
- Ҳа, бизнинг жамоада "голеадор" ҳужумчи йўқ. Бироқ бизнинг ўйин услубимиз яққол ҳужумчи майдонда бўлишини талаб этмайди. Яратган вазиятларимизда ҳужумчилар эмас, бошқа позицияда ўйнайдиган футболчилар гол уриши мумкин. Биз кўп имкониятлар яратамиз, уларни голга айлантирсак бўлгани, холос.
- Ҳужумчи масаласи ҳақида гапирдингиз, яққол ҳужумчисиз ўйнайдиган жамоалар кўп, аммо реализация бўйича муаммолар бор? Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз қандай?
- Ҳа, биз бир нечта яққол вазиятларни голга айлантира олмадик. Абдуллаев ўйин давомида кичик жароҳат олганди ва шу сабаб ўйин сўнгида уни заҳирага олдим. Мирзаевнинг вазиятида бироз концентрация етишмади. Ҳакимовни бели билан муаммолари бор ва шу сабаб Жасурни асосий таркибга қўймаяпман. Футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати аъло даражада дея олмайман, афсуски.
- Жамоангиз дастлабки икки турда тўрт очко тўплашга эришди. Кейинги рақиблар эса жуда кучли. "Пахтакор" ўйиндаги камчиликларни кечирмайди. Кейинги рақиб билан учрашув ҳақидаги фикрингиз?
- "Пахтакор" энг кучли жамоа. Лекин "Локомотив" ўз уйида ҳар доим ғалаба учун ўйнайди. Биз ўз услубимизда ўйнашда давом этамиз, кейинги учрашувга ҳар доимгидек нормал тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалаба футболчиларимизга қўшимча куч ва руҳий туртки беришига ишонаман. Ушбу ғалабадан сўнг ўйинимизни яхшилашда давом этамиз деган умиддаман. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади