Боксчиларимизнинг Италияда ўтаётган жаҳон лицензион мусобақасидаги муваффақиятли юриши давом этмоқда. Кечаги жанглар ҳисобидан ҳамюртларимиз орасида биринчи бўлиб рингга кўтарилган Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг) нидерландиялик Луна Амарони мағлубиятга учратиб, ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Илк жангида таиландлик рақибасини ажойиб тарзда мағлубиятга учратган Азиза Зокирова лицензион турнирда яна бир ғалабани қўлга киритди. -75 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз бу гал украиналик Каролина Махони кучли ва аниқ зарбалари олдида ожиз қолдирди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Мулложонов Париж-2024 йўлланмаси учун кечаётган турнирда навбатдаги босқичга йўл олди. Ҳозиргина якунланган жангда ҳамюртимиз тоголик Кевин Куаджовини томошабинлар қаторига кузатиб қўйди. Лазизбекнинг кейинги жанги Олимпиада йўлланмаси учун кечади.
Жаҳон чемпиони Руслан Абдуллаев Италияда ўтаётган лицензион турнирда ёрқин жанглари билан кўплаб мутахассисларнинг эътиборида турибди. -63.5 кг вазн тоифасидаги баҳсларни ўз жанглари билан безаб бераётган Абдуллаев учинчи даврада косоволик Шпетим Бажукуни мағлубиятга учратди. Аҳамиятлиси, ушбу ҳамюртимиз ҳам яна бир ғалабани қўлга киритса, Париж-2024 йўлланмасини нақд қилади.
Манба: МОҚ матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади