20:13 / 10.03.2024
209

Александр Хомяков "Бунёдкор 5:1 ҳисобида мағлуб этилгач нималарни айтди?

Александр Хомяков "Бунёдкор 5:1 ҳисобида мағлуб этилгач нималарни айтди?
“Андижон” – “Бунёдкор” (5:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Кеча айтганимдек, биз мавсумнинг очилишини орзиқиб кутдик. Айниқса, уй учрашувимиздаги илк ўйинни интизор бўлиб кутгандик. Мухлисларимизни хурсанд қилишимизни ният қилгандик. Ўз ўрнида ишқибозларимиз ҳам аъло даражада қўллаб-қувватлашди. Бундай мухлислик фонида биз ўз даражамиздан паст ўйин кўрсатмаслигимиз керак эди. Шундай экан, барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Янада олдинга интилишни хоҳлайман.

- Бу тарихий ғалаба эди. Ўйин аввалги статиктика эди. Бундан хабарингиз бормиди?
- Албатта (кулади). Мени бундан хабарим бор эди. Чунки мени ёнимда статиктини етказиб турадиган матбуот котибим бор-ку. Албатта, бундай ёқимсиз анъанага чек қўйиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиз шубҳасиз ёқимли. Ишонаманки, бундан кейин ҳам яна шундай ғалабаларимиз давом этади. Энг асосийси, ишқибозларимизни хурсанд қилиш. Йигитларга ҳам яхши ўйин кўрсатишгани учун миннатдорчилик билдираман. Бошида озгина қийин бўлди. Бир қатор асабий вазиятлар кузатилди. Масъулиятни ҳис қилган ҳолда натижага эришдик. Катта куч билан олдинга интилишди. Футболчиларимга қойил! Стандартдан гол уришга эришдик, тезкор гол ҳам киритдик. Умумий маънода айтганда, кўзлаган мақсадимизга эришдик.

- Жамоада янги ўйинчилар бор. Масалан, Лука Згурский гол урди. Лекин баъзи вазиятларда тезлиги панд берди...
- Рубин Хебайнинг тезлиги юқоримиди? Лука ҳали ёш. Шу ўринда жамоамиз ҳам озгина ёшарди. Аксарият чизиқларимизда ёшлар тўп суришяпти. Уларда бироз тажриба етишмаётган бўлиши мумкин. Згурскийга тўхталсам, бу унинг икинчи ўйини, ўз уйимиздаги энди илк учрашуви ҳисобланади. Бундай атмосферада балки у ҳали ўйнамагандир. Ўйлайманки, унинг тезлиги у қадар ёмон эмас. Унда асосийси, ўйинга интилиш бор. Ўйиннинг ҳар бир жараёнида иштирок этяпти. Ҳужумларда ҳам фаол иштирок этяпти. Ўйлайманки, унинг фаолияти ёмон бошланмади. Жамоамизда бир қатор иқтидорли ёшлар бор. Уларга яна тажриба тўплаш учун бироз вақт керак. Ҳозирда клубга мослашиш жараёни давом этяпти. 5:1 ҳисобида ғалаба қозонганимиз ҳали ҳеч нимани англатмайди. Чунки устимизда кўп ишлашимиз керак. Муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Уларни бартараф қилиш устида ишлашда давом этамиз.

- Абдувоҳид Ғуломов қанотини ўзгартирди. Нима учун унинг жойи ўзгартирилди?
- Бизда қанот ҳимоячилари ўртасида айрим муаммоларимиз бор эди. Қанотларни ўзгартириш учун бир қатор вариантлар бор эди. Масалан, Илҳом Алижонов варианти ёки Абдураҳмон Комилов. Афсуски, уларни жароҳатлари мавжуд. Алижонов ҳозир тикланиш жараёнини давом эттиряпти. У аста-секин ўзига келмоқда. Улар сафга қайтганидан сўнг янада кучаямиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Александр Хомяков "Бунёдкор 5:1 ҳисобида мағлуб этилгач нималарни айтди?