Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (5:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Иван Бубало матбуот анжуманида иштирок этди.
"1:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нима ҳам дердим. Жуда ёмон ўйин кўрсатдик. Агар 10 киши бўлиб қолмаганимизда бунчалик ёмон натижа бўлмасди. Ўз хатомиз туфайли тезкор гол ўтказиб юбордик, аммо кейин бизда Йовичнинг вазияти бўлди. Ундан кейин гол ҳам урдик. Қизил карточка берилган вазиятни кўра олмадим. Четлатишдан кейин ўйин ўзгариб кетди. Бир дақиқадан кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. "Қизилқум"га ютқазганимизда мен айбдор эдим. Бугун эса фақат мен эмас, футболчилар ҳам айбдор. Стандарт вазиятларда курашмаса футболчилар ҳам мағлубиятни ўзига олиши керак. Бугун фақат 17 ёшли Азиз Тўлқинбеков ва Амир Тўрақулов характер кўрсата олишгани менга ёқди холос", - деди Иван Бубало.
- Бугун ҳимоячилар жуда ҳам қўпол хатога йўл қўйишди...
- Тўғри айтдингиз. Рақибнинг деярли барча зарбаси голга айланаверди. Бугун 1 фоиз ҳам омадимиз келмади. Агар менинг қўлимдан келганида барча футболчиларни алмаштирардим. Ўйинни ёш болалар билан ютқазганим яхши. Чунки бугун Азиз ва Амир ёши катта футболчилардан яхшироқ ўйнашди. Агар ўйиндан олдин ютқазишимизни билганимда ёшлар билан ўйнардим.
- Бугунги мухлислик ҳақида нима дея оласиз?
- Ажойиб муҳит. "Андижон" мухлисларига раҳмат айтаман. "Андижон"ни ғалаба билан табриклайман.
- Ўйиндан олдинги статистикадан хабарингиз бормиди? "Андижон" ҳеч қачон "Бунёдкор"ни юта олмаганди...
- Ҳа буни билардим.
- "Бунёдкор" бу йил ўйин томонлама жамоа ўртамиёна клубга айланиб қолди. Бу бюджет билан боғлиқми?
- Бюджет ҳақида гапира олмайман. Тўғри 4-5-ўринларда эмасдирмиз, аммо "Бунёдкор" лигада қолиш учун курашадиган жамоа эмас “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади