Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.
"Бугун дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Биринчи тайм бошида Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир қилди. Афсуски мағлуб бўлдик, рақибга ҳам тан бериш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди", - дейди Вадим Абрамов.
- Тушунишимча ҳозир "Динамо"нинг машғулот ўтказиши учун ҳам нормал майдон йўқ. Бу ҳам жисмоний ҳолатга таъсир қиладими?
- Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Афсуски Самарқандда қандай майдонда машғулот қилганимизни биласиз, иккита турли майдонда машқ қилиш ва ўйнаш таъсир қилади албатта.
- Қачон жамоа Самарқандга қайтади?
- Ҳозир март ойида ФИФА кунлари бўлади, кейин кубок туфайли Суперлигада танаффус бўлади. Менимча апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.
- Нима учун Эммануэль Ягрни майдонга кеч туширдингиз?
- Сабаби асосий таркибда бошқа ҳужумчилар ўйнашди. Ягр анчадан буён майдонга тушмаганди, шу боис унинг имкониятларини билиб олиш учун захирадан туширдик. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади