15:44 / 11.03.2024
264

Роман Абрамович Испания клубини сотиб олмоқчи

Роман Абрамович Испания клубини сотиб олмоқчи
«Челси» клуби собиқ хўжайини Роман Абрамович янги клубни сотиб олмоқчи. AS нашри хабарига кўра, бизнесмен «Валенсия»ни харид қилмоқчи. Клуб мухлислари раҳбарият ўзгарса жамоа натижалари яхшиланишига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Роман Абрамович 2003 йилда «Челси»ни сотиб олганди. Россиялик олигархга нисбатан қўлланган санкциялар туфайли 2022 йилда инглиз клубини сотишга қарор қилганди. Абрамович даврида «Челси» 19 йил ичида 5 марта Англия чемпиони бўлди, 5 марта Англия кубогини, 3 марта — Лига Кубогини, 2 марта — Англия Суперкубогини қўлга киритган, 2 мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида зафар қучган, бир марта УЕФА Суперкубоги соҳиби бўлган ва бир марта клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ютган.

«Валенсия» ҳозир Испания чемпионатида 27та ўйиндан 40 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 8-поғонасида бормоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роман Абрамович Испания клубини сотиб олмоқчи