date
views 122

Руслан Абдуллаев Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Руслан Абдуллаев Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Итаоияда бўлиб ўтаётган Олимпиадага йўлланмани тақдим этувчи турнирда -63,5 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Руслан Абдуллаев муваффақиятли одимини давом эттириши баробарида Париж Олимпиадасига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

У ушбу лицензияни сербиялик Алексей Сендрикга қарши баҳсда қўлга киритди. 1 ва 2-раундларда анчагина ишончли ҳаракат қилган юртдошимиздан 3-раундда бир очко олиб ташланди. Бироқ, юртдошимиз якунда 3-1 ҳисобида ғалабани қайд этди ва юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, 4 йилликнинг энг нуфузли турнирига йўлланмани нақд қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Руслан Абдуллаев Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди