
"Кальяри"нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Салернитана"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Узоқ вақтдан сўнг жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтган Шомуродов мазкур баҳсда дублга эришиб, жамоасининг 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ҳисса қўшди.
"Икки карра хурсандман, узоқ вақтдан бери майдонга қайтганимдан сўнг голларим эвазига ғалаба қозондик. Биз уч очко қўлга киритдик ва бу жуда муҳим эди.
Жароҳат туфайли бир неча ой майдондан ташқарида бўлдим, бироқ бор эътиборимни майдонга қайтишга ва "Кальяри" ғалабаси учун ёрдам беришга қаратдим, бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламадим. Мураббий менга ишонч билдирмоқда, шу боис жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан".
Уч очко бизга муҳим эди. Олдинда кутаётган ҳар бир ўйин учун курашамиз ва боримизни берамиз. Умид қиламанки, чемпионатни муваффақиятли тарзда якунлаймиз", — ўзбекистонлик форвард. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар